Ўзбекистонда хонандалар солиқ декларацияси тўлдиришни бошлади

Жамият

image

Солиқ қўмитаси томонидан жорий йилинг 30 июнь куни йўлга қўйилган “Концерт-томоша фаолияти” хизмати бўйича “Солиқ” мобил иловасида солиқ декларацияларини юбориш бўйича дастлабки натижалар эълон қилинди.  Унга кўра, Хоразм ва Тошкент шаҳри етакчи. Бу ҳақда жорий йилнинг 18 август куни Давлат солиқ қўмитаси хабар берди.

Қайд этилишича, ушбу хизмат хонанда ва ижрочиларга йиллик даромадлари бўйича декларацияни солиқ органларига тақдим этиш имконини беради. Бу орқали улар конституциявий бурчи бўлган – даромад солиғини тўлаш мажбуриятини бажармоқда.

Жараён “Ўзбекконцерт” давлат муассасасининг маълумотлар базаси билан солиқ органларининг ахборот тизими интеграция қилиниши натижасида соддалаштирилган.

Шу сабабли, “Концерт-томоша фаолияти” бўйича лицензияга эга бўлган хонанда ва ижрочилар “Солиқ” мобил иловасида шахсини тасдиқлагач ва Face-ID'дан ўтгач, ушбу хизматдан автоматик тарзда фойдаланиши мумкин бўлади.

Бугунги кунга қадар концерт-томоша фаолияти лицензиясига эга бўлган 1 954 нафар хонанда даромадлари тўғрисида солиқ декларациясини тақдим этган.

Энг кўп декларация топширган ТОП-5 та ҳудуд:

Хоразм вилоятида – 294 нафар;

Тошкент шаҳрида – 291 нафар.

Бухоро вилоятида – 212 нафар;

Самарқанд вилоятида – 207 нафар;

Тошкент вилоятида – 157 нафар.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда муаллифлик ҳуқуқини бузган ижодкорларнинг лицензияси бекор қилиниши мумкинлиги хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

хонандалар Концерт-томоша фаолияти хизмати солиқ декларацияси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар