Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Сафар Остонов вафот этди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист, “Ўзбекистон овози" газетаси бош муҳаррири Сафар Остонович Остонов 73 ёшида вафот этди.

Сафар Остонов 1948 йилнинг 13 ноябрида Самарқанд туманида таваллуд топган. Маълумоти олий, мутахассислиги журналист. 1972 йили Тошкент давлат университетини тамомлаган.

У Меҳнат фаолиятини 1971 йили Республика ёшлар газетасида мусаҳҳиҳ вазифасидан бошлаган. 1990−1996 йиллари "Спорт", "Ўзбекистон футболи" газеталарида бош муҳаррир, 1996−2002 йилларда Ўзбекистон президенти девони етакчи консультант, бош консультант вазифаларида ишлаган.

2002 йилдан "Ўзбекистон овози" ва "Голос Узбекистана" газеталарида бош муҳаррир лавозимида фаолият юритиб кетган.

У 2019 йилги парламент сайловларида 63-Каттақўрғон сайлов округидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Халқ демократик партияси депутати этиб сайланган. У Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан аъзоси бўлган.

Сафар Остонов 1999 йилда "Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист" унвони билан тақдирланган. Шунингдек, у Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси ҳам ҳисобланади.

QALAMPIR.UZ таҳририяти марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради. 


Мақола муаллифи

Теглар

Остон Сафаров

Баҳолаганлар

156

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар