Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Дилбар Маҳмудова вафот этди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Дилбар Маҳмудова 85 ёшида вафот этди.  Бу ҳақда Ўзбекистон психологлар ассоциацияси бошқарув аъзоси Шоира Исакова Facebook`даги саҳифасида маълум қилган.

Қайд этилтишича, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист ҳамда Журналистлар ижодий уюшмаси аъзоси бўлган Дилбар Маҳмудова бугун, 17 январь куни 85 ёшда вафот этган. 

Маълумот ўрнида, Дилбар Маҳмудова 1936 йил 8 апрелда Тошкент шаҳрида туғилган. 1959 йили Ўрта Осиё давлат университети (ҳозирги ЎзМУ)ни тамомлаган. Унинг илк китоби “Ярим аср ёнма-ён” номи билан чоп этилган.

Шундан сўнг, унинг “Ҳар мактубда умр лаҳзаси”, “Ҳалима”, “Ҳаётдан кейинги ҳаёт”, “Мўйқаламда ёзилган роман”, “Синмаган Сурхон қизи”, “Меҳр қуёши”, “Осмонмисиз, қуёшмисиз ё оймисиз, бувижон!” китоблари нашр қилинган.

Шунингдек, Дилбар Маҳмудова турмуш ўртоғи Тилаб Маҳмуд билан ҳаммуаллифликда “Умр шомидаги бахт”, “Тортадирман жабрини”, “Омонат дунё” номли пьесалар ёзган. Қайд этилишича, мазкур асарлар Ўзбек Миллий академик драма театрида саҳналаштирилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

140

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг