Ўзбекистонда Хитойнинг коронавирусга қарши янги препарати ишлаб чиқарилади

Жамият

image

Ўзбекистон коронавирусга қарши Хитойнинг “Реминдевир” препаратини ишлаб чиқаради. Бу ҳақда Инновацион ривожланиш вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Хитой олимлари томонидан яратилган VV116 (“Реминдевир”) препарати ҳозирда инъекция шаклида ишлатиладиган “Ремдесивир” препаратининг янги шакли бўлиб, ножўя таъсирларининг камлиги ва таблетка шаклида эканлиги  маълум бўлди.  

“Ўзбекистонда иқтидорли малакали кимёгарлар кўп, улар шу пайтгача субстанциялар синтезини фақатгина илмий-тадқиқот институтлари қошидаги лабораторияларда амалга ошириб келганлар, лекин бу субстанцияларнинг синтези саноат даражасига олиб чиқилмаган. Бу заводнинг ташкил этилиши илмдан капитал олиш имконини беради, янги ишчи ўринлар яратиш, рақобатбардош юқори технологияли маҳслотлар ишлаб чиқаришга шароит яратади”, дейди Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Aбдураҳмонов

Қайд этилишича, ҳозирда ушбу препарат клиник синовлари ўтказиш босқичида бўлиб, тадқиқотлар якунлангач Навоий эркин иқтисодий зонасида Шанхай фармакология институти билан ҳамкорликда қуриладиган дори препаратлари субстанциялари синтези заводида ишлаб чиқариш режалаштирилмоқда.

“Навоий вилояти Кармана туманида қурилиши режалаштирилаётган мазкур фармацевтика заводи дори препаратларини субстанцияларини кимёвий синтезини амалга оширувчи Ўзбекистондаги илк корхона бўлади”, дейди Иброҳим Aбдураҳмонов


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

221

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг