Ўзбекистонда халқаро авиақатновлар 30 июнгача тикланмайди
Жамият
−
29 Апрель 2020
8753Ўзбекистонда барча авиақатновлар жорий йилнинг 30 июнь санасига қадар қолдирилди. Мамлакатда коронавирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида ушбу қарорга келинган. Бу ҳақда Uzbekistan Airways авиакомпанияси матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” авиакомпаниясининг бекор қилинган рейсларига чипталарни қайтариб бериш сотиб олинган жойда амалга оширилади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон март ойидан қатор давлатлар билан авиақатновларни босқичма-босқич тўхтатди. 24 мартдан бошлаб республика ичидаги барча авиақатновларни номаълум муддатга бекор қилганини маълум қилган эди.
Шундан сўнг, 30 март кунидан Ўзбекистондаги мавжуд барча аэропортлар ёпилиб, авиақатновлар бутунлай тўхтатилди.
LiveБарчаси