Ўзбекистонда келаётган ҳафтада ҳаво қуруқ ва иссиқ бўлади

Жамият

image

Эртага, 7 июль куни Ўзбекистонга Туркманистондан ҳаво оқими киришни бошлайди. Бу ҳақда Ўзгидромет Ахборот хзимати маълум қилмоқда.

Хабарларга кўра, шу сабаб об-ҳавонинг қуруқ ва иссиқ бўлиши кутилмоқда. Ҳарорат кўтарилади ва иқлимий меъёрларга етади. Кечаси 17-22 даража, кундузи 34-39 даража, жанубда ва чўл зонасида 40 даражагача етади. Бундай ҳарорат иш ҳафтасининг охиригача сақланиб туради.

“6-7 июлда республикада шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, бугун Ўзбекистонда ҳарорат 32-35 даражани ташкил қилади, жанубда 38 даражагача исийди.


Мақола муаллифи

Теглар

об-ҳаво

Баҳолаганлар

241

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг