Ўзбекистонда камбағалликни кимлар қисқартириши аниқ бўлди
Жамият
−
31 Январь 2023 15502 1 дақиқа
Президент қарори билан камбағалликни қисқартириш вазирлигида 10 нафар мулозим лавозимли бўлди. Бу ҳақда ЎзА ёзди.
Улар:
- Эркин Мухитдинов камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг ўринбосари лавозимига;
- Жамшид Абруев камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг ўринбосари лавозимига;
- Раъно Турдибоева камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг ўринбосари лавозимига (аввал Оила ва ҳотин-қизлар давлат қўмитаси раисининг ўринбосари эди);
- Мирзохид Убайдуллаев Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги директори лавозимига;
- Озода Парпибаева Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Оила ва ҳотин-қизлар қўмитаси раиси лавозимига тайинланди.
Шунингдек, бир нечта мансабдорлар бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилди.
Улар:
- Баходир Умурзаков бошқа ишга ўтиши муносабати билан бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг ўринбосари лавозимидан;
- Содиқжон Турдиев бошқа ишга ўтиши муносабати билан маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимидан;
- Абдулла Турсунов бошқа ишга ўтиши муносабати билан маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирининг ўринбосари лавозимидан;
- Мухтар Мухитдинов бошқа ишга ўтиши муносабати билан маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирининг ўринбосари лавозимидан;
- Нодира Эгамбердиева бошқа ишга ўтиши муносабати билан Оила ва ҳотин-қизлар давлат қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимидан озод этилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 1,5 трлн сўм энг оғир маҳаллалардаги камбағалликни қисқартириш учун йўналтирилиши ҳақида хабар берган эдик.
Live
Барчаси