Ўзбекистонда камбағаллик чегараси 715 минг сўм бўлди

Жамият

image

Ўзбекистонда бир кишининг бир ойлик минимал истеъмол харажатлари 715 минг сўм деб эълон қилинди ва бир кишилик харажат шундан ошадиган оилалар расман камбағал деб ҳисобланмайди. Бу ҳақда бугун, 4 март куни Миллий статистика қўмитаси томонидан эълон қилинган “Минимал истеъмол харажатлари қиймати тўғрисида”ги ҳисоботда келтирилган.

Унга кўра, 2025 йил (йиллик) инфляциянинг озиқ-овқат маҳсулотлари, ноозиқ-овқат маҳсулотлари ва хизматлар бўйича нарх индекслари асосида алоҳида индексация қилиш натижасига кўра, 2026 йил учун ҳисобланган минимал истеъмол харажатлари қиймати бир ойда киши бошига 715 минг сўмни ташкил этган. Бу кўрсаткич ўтган йилга (669 минг сўм) нисбатан 6,9 фоизга юқори.

Жаҳон тажрибасида минимал истеъмол харажатлари кўрсаткичидан камбағаллик чегараси сифатида фойдаланиш кенг тарқалган бўлиб, мазкур кўрсаткичдан:

  • давлатнинг моддий ва бошқа ижтимоий кўмакларига муҳтож аҳолининг мақсадли (таргет) гуруҳини аниқлаш;
  • мамлакатнинг камбағаллик чегарасини белгилашда фойдаланиш ва бунда таргет гуруҳдаги аҳолининг реал истеъмол хусусиятлари ва талабларини инобатга олиш;
  • камбағалликка қарши курашиш стратегияси ва дастурларида белгиланган вазифа ва чора-тадбирларнинг натижадорлиги ҳамда манзиллилигини ошириш, шунингдек, уларнинг доимий мониторингини юритиш;
  • пенсиялар ва нафақаларнинг энг кам миқдорини белгилаш, шунингдек, камбағал оилаларга бериладиган бошқа турдаги моддий кўмакларни кўрсатишда мезон сифатида фойдаланилади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 2025 йилнинг 1 июль ҳолатига кўра, камбағаллик даражаси 6,8 фоизни ташкил қилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

минимал истеъмол харажатлари камбағаллик чегараси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг