Ўзбекистонда қўлланилган вакциналар 1 млн дозадан ошди
Жамият
−
06 Май 2021
1957Ўзбекистонда 1 миллион дозадан ортиқ вакцина қўлланилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, 5 май куни Ўзбекистон ҳудудлари бўйлаб жами 45616 доза COVID-19 га қарши вакцина қўлланилди.
Улардан:
- биринчи босқич эмланганлар 34089 нафарни;
- иккинчи босқичда эмланганлар 11527 нафарни ташкил қилди.
Шу тариқа айни кунгача мамлакатда 1 миллион 9510 доза вакцинадан фойдаланилиб, уларнинг 32 533 дозаси иккинчи босқичда қўлланилди.
5 май кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
- Андижон вилояти (8588 доза);
- Тошкент шаҳри (7200 доза) банд қилди.
Эътиборли жиҳати шуки, коронавирусга қарши жами эмлашлар сони:
- Фарғона вилоятида 128838 доза;
- Андижон вилоятида 118 093 доза;
- Наманган вилоятида 108 560 дозани ташкил қилмоқда.
Эмлаш жараёнлари давом этади.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023