Ўзбекистонда қор ёғди (фото)
Жамият
−
18 Сентябрь 2020
41307Бугун, 18 сентябрь куни Тошкентни Фарғона водийси билан боғлаб турувчи “Қамчиқ” довонида қор ёғди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси хабар берди.
“Айни вақтда А-373 автомобиль йўлидан ўтган "Қамчиқ" довонида қор ёғмоқда”, дейилади хабарда. Бошқарма қор ёғаётгани акс этган суратларни ҳам эълон қилган.
ЙҲХББ барча йўл ҳаракати қатнашчиларидан белгиланган қоидаларга риоя қилишларини, транспорт воситаси тезлигини меъёридан оширмасдан бошқаришларини сўраган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонга Волгабўйидан совуқ ва салқин ҳаво оқими кириб келган. Бу оқим эртага, 19 сентябрь куни мамлакат ҳудудини тарк эта бошлайди.
Республика ҳудудининг катта қисмида об-ҳаво ёғингарчиликсиз бўлади, фақат тунда ва эрталаб Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида айрим жойларга ёмғир ёғади.
Ҳарорат кечаси антициклон таъсирида 8-11 даражагача пасаяди, кундузи 24-27 даража бўлади.
Якшанба куни Ўзбекистон бўйича ҳаво очиқ бўлади, ҳароратнинг кечаси 10-15 даража, кундузи 25-30 даража бўлиши кутилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь