Ўзбекистонда қанча одам карантинда эканлиги маълум қилинди

Жамият

image

Ўзбекистон ҳудудида 48 мингдан кўпроқ одамлар карантинда сақланмоқда. Бу ҳақда бугун, 20 май куни Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи, Республика бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков маълум қилди.

“Ҳозирда 48 мингдан кўпроқ фуқаро карантинда бўлиб турибди. Улардан 17 мингдан ортиғи стационар шароитда карантинга қамраб олинган“, дейди Отабеков.

Қайд этилишича, мамлакатида коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар умумий сони 2880 нафарга етди. Беморларни даволашда ижобий натижалар қайд этилиши давом этяпти. Охирги бир куннинг ўзида 24 нафар, бугунги кунга қадар 2338 нафар, яъни 82 фоиздан ортиқ бемор тўлиқ соғайган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги тақдим этган маълумотга кўра, 9 ҳудудда жойлашган шифохоналарда 529 бемор даволанмоқда.

Шунингдек, 19 май куни 13 мингга яқин, умуман эса 528 мингдан кўпроқ лаборатория текширувлари ўтказилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

454

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг