Ўзбекистонда қанча ишсиз бор?
Жамият
−
16 Ноябрь 2021 6460 1 дақиқа
Ўзбекистонда 2021 йилнинг январь-сентябрь ойларида ишсизлик даражаси 9,4 фоизни ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,7 фоизга, январь-июнь ойларига нисбатан 0,4 фоизга камайди. Бу ҳақда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, мамлакатда ишга муҳтож бўлганларнинг умумий сони 1 млн 413 минг 7 кишини, ишсизлик даражаси иқтисодий фаол аҳоли орасида 9,4 фоизни ташкил этган. 16-30 ёшгача бўлганлар орасида ишсизлик даражаси - 14,9 фоиз, аёллар орасида эса - 12,8 фоиз бўлган.
Шунингдек, жорий йилнинг 9 ойида республикада иқтисодий нофаол аҳоли 4 млн 300 минг кишини ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 0,6 фоизга ёки 26,3 минг кишига ортиши кузатилган.
Хабарга кўра, 2021 йилнинг январь-сентябрь ойларида туман (шаҳар) Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларига 842 минг нафар фуқаро иш топишга ёрдам сўраб мурожаат қилган.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь