Ўзбекистонда қанча аёл судья борлиги маълум қилинди

Жамият

image

Ўзбекистондаги бугунги кунда фаолият олиб бораётган судьяларнинг 12 фоизини аёллар ташкил қилади. Бу ҳақда Бугун, 22 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашида ўтказилган матбуот анжумани кенгаш раиси Холмўмин Ёдгоров айтиб ўтди.

Холмўмин Ёдгоровнинг айтишича, Ўзбекистонда судьялар сони олдинги йилларга қараганда сезиларли даражада ошган. Умумий судьялар сони эса 1200 нафардан ортиқ.

“Республикамизда бугунга кунда 1248 нафар судья фаолият юритмоқда. Шундан 158 нафари аёллардир. 158 нафар аёл судьяларнинг ичида 30 дан ортиғи юқори лавозимда ишлайди.  Судьяларнинг 44 фоизи эса биринчи марта судья бўлиб фаолият олиб боряпти”, дейди Ёдгоров. 

Холмўмин Ёдгоров сўзида давом этаркан, йил бошидан бери қанча судья ўз вазифасидан озод этилганига ҳам тўхталди.

“2021 йилнинг ўтган 6 ойи давомида 17 нафар судья ишдан олинган. Уларнинг 4 нафари судьялик қасамёдини бузгани учун, 4 нафари аризасига асосан, 8 нафари бошқа ишга ўтгани туфайли ва 1 нафари вафот этгани муносабати билан ваколати муддатидан илгари тугатилди. Кенгаш 84 нафар судьяга нисбатан интизомий жазо чораси қўллашга розилик берди. Aйни пайтда 83 та судялик лавозими учун вакант мавжуд”, дейди Ёдгоров.

Маълум қилинишича, ўтган йили бир нафар судья пора билан қўлга тушган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистондаги судьялар ўртача 16 млн сўм маош олиши ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

194

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг