Ўзбекистонда ишсизлик пасайиб, 302 минг оила камбағалликдан чиқди – Президент
Жамият
−
19 Ноябрь 1669 1 дақиқа
Ўзбекистонда жорий йил бошидан буён ишсизлик 4,9 фоизга тушди. Ўтган йили бу кўрсаткич 5,5 фоиз эди. Айниқса, Бухоро, Когон, Навоий, Зарафшон, Ғозғон, Самарқанд, Ширин шаҳарларида ишсизлик 4 фоиздан пасайиб, “табиий ишсизлик” даражасига илк бор яқинлашди. Бу ҳақда бугун, 19 ноябрь куни Президент раислигида ўтаётган камбағалликни қисқартириш ҳамда аҳоли бандлигини таъминлаш борасидаги ишлар сарҳисоби ва келгуси йил учун устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилишида сўз борди.
Йиғилишда қайд этилишича, эҳтиёжманд 302 минг оила камбағалликдан чиққан. Йил якунигача камбағаллик даражаси 6 фоизгача камайиши кутилмоқда. Ўтган йили бу кўрсаткич 8,9 фоиз бўлган.
Шароити оғир бўлган Ховос, Мирзаобод, Оқолтин, Дўстлик, Пахтакор, Фориш, Бўстон, Вобкент, Миришкор, Мингбулоқ, Узун ва Пискент туманларида камбағал оилалар сони 4,5 баробаргача камайгани айтилди.
Илгари қийин аҳволда бўлган 105 минг оила даромад кўришни бошлади, камбағал оилаларнинг ўртача даромади йил бошига нисбатан 2 баробарга ошган.
Жорий йилда илк бор 1 минг 435 та маҳалла “камбағалликдан холи” ҳудудга айланган.
Live
Барчаси