Ўзбекистонда институтлар сони яна биттага кўпайди

Жамият

image

Aндижонда Иқтисодиёт ва қурилиш институти ташкил этилди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори қабул қилинди. 

Ушбу институтда таълим фаолияти 2020-2021 ўқув йилидан бошланади. Олийгоҳга кундузги таълим шакли бўйича қабул параметрлари Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссияси қарорига асосан белгиланади. 

Институт фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб қуйидагилар белгиланди:

•  Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети маблағлари;

•  тўлов-контракт асосида ўқитишдан тушадиган маблағлар;

•  хўжалик фаолияти ва шартнома асосида хизмат кўрсатишдан тушадиган маблағлар;

•  жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

•  халқаро молия ташкилотларининг грантлари;

•  қонун ҳужжатларида таъқиқланмаган бошқа манбалар.

Маълумот учун, институтда талабалар сонини ошишини инобатга олиб 1200 ўринли ўқув биноси ва 400 ўринли талабалар турар жойини қуриш лойиҳалари назарда тутилган.

Aҳрорбек Ҳайруллаев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

95

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made