Ўзбекистонда илк бор вилоят ҳокими қарорни электрон қабул қилди

Жамият

image

Бугун, 18 февраль куни Ўзбекистон тарихида илк бор вилоят ҳокимининг расмий қарори электрон рақамли имзо орқали бирорта қоғоз ишлатилмасдан “E-qaror” электрон тизими орқали қабул қилинди. Мазкур қарор Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаевга тегишлидир. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.

Янги онлайн дастурнинг устунлик томонлари, чиқарилаётган қарорлар тўғридан тўғри “E-qaror” тизими орқали кенг жамоатчилик бемалол кузатиб бориши мумкин.

Қайд этилишича, “E-qaror” электрон тизимини республиканинг барча маҳаллий давлат ҳокимияти органларида жорий этилиши уларнинг фаолияти ва иш юритуви шаффофлашишига, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликлари поймол бўлишини олдлини олишга, шунингдек тадбиркорлик субъектлари учун асоссиз харажатларни келтириб чиқарувчи ортиқча маъмурий ҳамда бошқа чекловларни жорий этадиган нормаларни ўрнатилишини олдини олишга хизмат қилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Зойир Мирзаев

Баҳолаганлар

319

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг