Ўзбекистонда илк бор миллий антиплагиат портали ишга туширилади

Жамият

image

Жорий йилнинг 12 декабрь куни Тошкент молия институтининг мажлислар залида Польшанинг “Plagiat. Pl” компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Тадбирда Инновацион ривожланиш вазирининг биринчи ўринбосари в.б. Шароф Ражаббаев ва республиканинг илмий салоҳиятини оширишдан манфаатдор бўлган 60 нафардан ортиқ вакил иштирок этди. Бу ҳақда Инновацион ривожланиш вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Тадбирда, Ўзбекистондаги мавжуд илмий нашрлар рейтингини дунё миқёсида ошириш ва Scopus базасига кириш мақсадида “Plagiat.Pl” компанияси билан ҳамкорлик қилаётган “Гелиотехника” халқаро илмий-техник журналининг тажрибаси намойиш этилди. Учрашувда антиплагиат тизимларини олий таълим ҳамда илмий-тадқиқот муассасаларида жорий этиш, Республикада давлат тилидаги илмий нашрларнинг ягона маълумотлар базасини яратиш лозимлиги масаласи кўтарилди. Мавзу қизғин баҳс-мунозараларга сабаб бўлди.

Учрашув натижаларига кўра рефератлар, мақолалар, диссертацияларнинг ягона маълумотлар базасини ташкил қилиш ҳамда илмий журналларнинг натижадорлиги ва самарадорлигини баҳолашни амалга ошириш мақсадида республикада чоп этилувчи илмий журналлар матнларини ўзида жамлаган веб-портал яратиш мақсадга мувофиқ эканлиги айтиб ўтилди.

Жаҳонда мавжуд илмий нашрлар базалари талаблари асосида илмий нашрларнинг асллиги, ҳақиқийлигини аниқловчи “Антиплагиат тизими”ни жорий қилиш ва илмий мақолаларга ҳаволалар кўрсаткичини ўзида акс эттирувчи “Ягона миллий ҳаволалар кўрсаткичи”ни шакллантириш масалалари бўйича келишувга эришилди.

Сарвар Анвар ўғли


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

35

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг