Ўзбекистонда илк бор FTV телеканали афсонавий жаҳон шоуси “The Х factor”ни тақдим этади
Бизнес
−
06 Сентябрь 2023
706824 сентябр куни FTV телеканалида дунёнинг кенг миқёсдаги вокал шоуси старт олади. FTV (“UzReport” ААга тегишли) халқаро форматдаги “The Х factor” лойиҳасини намойиш этиш учун Британиянинг FreemantleMedia компаниясидан расмий ҳуқуқларни сотиб олган биринчи телеканал бўлди.
“The X factor” – дунёга машҳур истеъдодлар вокал шоуси бўлиб, ушбу форматни дунёнинг элликдан ортиқ мамлакатларида ўтказилади. Ўзбекистон ушбу лойиҳани амалга оширган эллик саккизинчи давлатга айланди. Мазкур шоу дунё аренасида аллақачон ўз ўрнига эга ва ёрқин истеъдодларни кашф этиб, янги юлдузларни оммага олиб чиқиш орқали ўзини мустаҳкам намоён эта олган лойиҳадир.
“Биз телевизион трендлар яратиб, дунёнинг машҳур форматдаги лойиҳалари билан ҳамкорликда ишлаб, Ўзбекистонда медиа бозорини ривожлантиришга ҳисcамизни қўшяпмиз. Бугунги кунда мамлакатимизда катта форматли шоуларни яратиш мураккаб вазифа бўлса-да, фақатгина орзуга интилиб, таваккал қилган ҳолда дадил қарорлар билан муваффақиятга эришяпмиз”, деди “UzReport” АА бош директори Равшанхон Жураев бу ҳақда фикр билдириб.
“Тhe Х factor” лойиҳасининг биринчи босқичи – кастинглар Ўзбекистоннинг 5 та йирик шаҳарлари: Самарқанд, Наманган, Бухоро, Хоразм ва Тошкентда бўлиб ўтди. Бу босқичда катта саҳнада ўз кучини синаб кўришни истовчилар сони рекорд даражага етиб, деярли 6 мингга етди.
Кастингга келган иштирокчиларнинг сони кўп бўлишига қарамай, уларнинг орасидан фақатгина 100 нафар энг истеъдодлилари бирламчи ҳакамлар кўригидан ўтди ва машғулотлар лагерига йўл олди. У ерда иштирокчилар ҳакамлар томонидан белгиланган мураккаб, баъзида эса деярли қилиниши имконсиз бўлган вазифаларни бажарган ҳолда, шоуда қолиш учун машаққатли курашни давом эттиришди.
Ана шу 100 нафар иштирокчилар орасидан бошқаларга қараганда синовлардан яхшироқ ўта олган фақатгина 24 нафари, кейинги – “Стуллар” номли саралаш босқичига йўл олган ва қуйидаги тўртта категорияларга бўлинди: “Йигитлар”, “Қизлар”, “25 ёшдан катталар” ва “Жамоалар”. Ушбу босқичдаги ҳакамлар кўригидан кейин эса “Х factor” лойиҳасида атиги 12 нафар вокалчи қолади. Ана шу иштирокчилар кўп миллионлик томошабинлар кўз ўнгида шоунинг жонли эфирларида, юртимизнинг энг истеъдодли хонандаси номини олиш учун узоқ ва машаққатли курашни давом эттиради. Айнан телетомошабинлар ўзларига хуш ёққан ижрочига овоз бериб, уларнинг келгуси тақдирини ҳал қилади ва шоуда қолишларига имконият яратади. Бежизга “Х factor”ни энг “халқчил” шоу деб аташмайди.
Бир сўз билан айтганда, “Х factor” томошабинлари “Кастинглар”, “Машғулотлар лагери”, “Стуллар” каби дастлабки босқичларни кўриш имкониятига эга бўладилар – ҳеч нарса кадр ортида қолмайди, лойиҳа тўлиқ тарзда, биринчи эпизоддан тортиб, ғолибларнинг исмлари эълон қилинувчи сўнгги эпизодларгача кўрсатилади.
“Тўғрисини тан оламан, ушбу шоу кўлами мени ҳайратга солди: кастинглар географияси, ўз кучини синаб кўришни истовчилар сони – бу эса 6 мингдан ортиқ инсонлар демакдир. Бундай кўрсаткичлар, ўз ўрнида, лойиҳага бўлган катта қизиқишни англатади. Ва, албатта, ҳайратланарли саҳна, ажойиб тасвирга олиш жараёнлари, вокал даражаси ва иштирокчилар чиқишлари ёдда қоларли бўлди. Ўзбекистонда бундай шоу ҳали ҳеч қачон бўлмаган! “Х factor” катта янгиликка айланиши ва Ўзбекистондаги вокал лойиҳаларнинг намунаси бўлишига ишонаман”, деган шоунинг ижрочи продюсери Дилдар Исломова ўз таасуротлари билан бўлишди.
“Х factor” лойиҳасидаги ҳакамлар ўриндиқларини эстрадамизнинг ёрқин, истеъдодли ва ўзига хос вакиллари эгаллашди: бетакрор вокалист, нафис ва латофатли – Лола Йўлдошева, мусиқий продюсер, энергияга тўла, қаттиққўл ва кутилмаган қарорлар соҳиби – Иброҳим Аҳмедов, ўзбек мусиқий анъаналарига содиқ– Равшан Комилов, ҳамда ёш, истеъдодли ва креатив – хонанда Жасмин. Айнан ушбу ҳакамларга шарафли ва масъулиятли вазифа – “Х factor” лойиҳасининг биринчи мавсуми иштирокчиларини баҳолаш ва саралаш ҳуқуқлари берилган.
Жонли эфирлар босқичида эса одил ҳакамлар категориялар бўйича мураббийга айланишади ва ўз жамоаларини шоуда ғалаба томон етаклайдилар.
Қайд этиш жоиз, “Х factor” ўзбек шоусининг ғолиби юртимизнинг энг истеъдодли хонандаси унвонига эришади, 100 млн сўм пул ютуғини қўлга киритади ва FTV телеканалидан ахборот кўмаги ҳамда қўшиқларни эфирларда айлантириш имконига эга бўлади.
“Х factor” шоусининг илк сони 24 сентябрь соат 20:00да FTV телеканалида эфирга чиқади. Сизни томошабоп шоу, ҳис-туйғуларга бой ва мароқли чиқишлар, ҳамда кўплаб ёрқин таассуротлар кутмоқда!
Ўзбекистондаги “Х factor” шоусининг бош ҳамкорлари: Ўзбекистон Республикаси экология вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Туризм ривожлантириш қўмитаси.
Ҳамкорлар: “PayMe” тўлов тизими ва Procter&Gamble трансмиллий компанияси.
Реклама ҳуқуқи асосида
LiveБарчаси