Ўзбекистонда илк бор “Амир Темур жанговар байроғи” топширилди
Жамият
−
13 Январь 2023
14314Бугун, 13 январь куни Президент Администрациясида ҳарбий хизматчиларни ва соҳа фахрийларига юксак мукофотлар топширилди.
Ўзбекистон Президенти Фармонига мувофиқ, мамлакат Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 31 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг бир гуруҳ ходимлари ҳарбий унвонлар, орден ва медаллар билан мукофотланган эди.
Ўзбекистон Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев барча ҳарбий хизматчиларни ва соҳа фахрийларини мазкур сана билан табриклади ва мукофотларни топширди.
Бу йилги тантанали тадбир яна жиҳати билан эсда қоларли бўлди — Президентимиз ташаббуси билан “Амир Темур жанговар байроғи” мукофоти таъсис этилди. Бу борада ўтказилган танловда Марказий ҳарбий округ ғолиб бўлди.
Маросимда ушбу округ қўмондонига илк бор “Амир Темур жанговар байроғи” тантанали равишда топширилди.
LiveБарчаси