Ўзбекистонда икки марта зилзила қайд этилди

Жамият

image

5-6 март кунлари Ўзбекистон ҳудудида икки марта зилзила қайд этилди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар қилди.

Бириничи зилзила Тошкент вақти билан 02:52 да,унинг координаталари: 40,89 градус шимолий кенглик; 69,5 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=4,4. Чуқурлик 10 км. Зилзила эписентридан Тошкентгача масофа 48 км жанубий-шарқий йўналиш бўйича.

Зилзила Ўзбекистон ҳудудида:

  • Тошкент: 48 км, 4 балл;
  • Наманган: 183 км, 2 балл;
  • Гулистон: 75 км, 3 балл;
  • Жиззах: 164 км, 2 балл.

Иккинчи марта қайд этилган зилзила Тошкент вақти билан 06:04 да Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасида зилзила содир бўлди. Зилзила координаталари: 40,24 градус шимолий кенглик; 71,88 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=4. Чуқурлик 13 км. Зилзила эписентридан Тошкентгача масофа 252 км жанубий-шарқий йўналиш бўйича.

Зилзила Ўзбекистон ҳудудида:

  • Наманган: 86 км, 2 балл;
  • Андижон: 72 км, 2 балл;
  • Фарғона: 18 км, 4 балл.

Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

319

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг