Ўзбекистонда гўштни импорт қилиш вақтинча ҚҚСдан озод этилмоқда
Жамият
−
19 Октябрь 2021
55042021 йил 10 октябрдан 31 декабрга қадар бўлган даврда қатор озиқ-овқат маҳсулотларини Ўзбекистонга олиб кириш, уларни реализация қилиш қўшимча қиймат солиғидан озод этилади. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербоев маълум қилди.
Депутатнинг сўзлариша кўра, гўшт (мол гўшти, қўй гўшти, товуқ гўшти), тирик ҳайвонлар (қорамол ва парранда) ва уларни сўйишдан олинган маҳсулотларини, картошкани ҳамда музлатилган балиқни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, шунингдек уларни реализация қилиш бўйича айланмалари қўшилган қиймат солиғидан(НДС) озод қилинади.
Бундан кўзланган мақсад гўшт ва картошка махсулотлари нархини арзонлаштириш.
Қайд этилишича, бу ҳақидаги қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилиниб Сенатга юборилди.
LiveБарчаси