Ўзбекистонда “Газпромбанк”нинг UnionPay карталарига хизмат кўрсатиш тўхтатилди

Олам

image

Россиянинг “Газпромбанк”и томонидан чиқарилган UnionPay тўлов тизими карталарига бир қатор мамлакатлар банкларида, хусусан, Ўзбекистон банкларида ҳам хизмат кўрсатиш тўхтатилди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.

Қайд этилишича, “Газпромбанк” томонидан чиқарилган UnionPay тўлов тизими карталарига Ўзбекистон, Туркия, БАА, Венгрия, Тайланд, Ҳиндистон, Қозоғистон, Қатар, Вьетнам, Жанубий Корея, Тунис, Миср, Аргентина, Жанубий Африка Республикаси, Греция, Хитой, Мўғулистон ва Марокашнинг Работ шаҳридаги банклар хизмат кўрсатишни тўхтатган.

“Хусусан, Венгрияда “Газпромбанк” карталари бўйича хизмат кўрсатиб келган ягона банк OTP бўлиб, унинг банкоматида нақд пул ечиб олишга уринишда бу карталар қабул қилинмаслиги ҳақида огоҳлантириш пайдо бўлди”, дейилади хабарда.

Мазкур вазиятнинг сабабларига оид аниқ маълумот ҳозирча берилмаган. Бироқ бу ҳаракат халқаро молиявий операциялар ва санкциялар билан боғлиқ бўлиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 3 апрелидан Қирғизистоннинг "Элкарт" миллий тўлов тизимининг оператори банклараро процессинг маркази Америка Қўшма Штатлари “Мир” оператори Россия миллий тўлов карталари тизимига қарши блокировка қилувчи санкцияларни жорий қилгани сабабли иккиламчи санкциялар хавфини минималлаштириш учун “Мир” банк карталарига хизмат кўрсатишни тўхтатгани хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг