Ўзбекистонда “футболчилар экспорти”ни амалга ошириш тизими йўлга қўйилади

Жамият

image

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармони лойиҳаси жойлаштирилди.

Ҳужжатга мувофиқ: 

•  болалар ва ўсмирларни футбол билан шуғулланишга қизиқиши оширилади, ҳаваскор футбол оммавийлаштирилади, бу борада умумтаълим мактаблари, бошқа таълим муассасалари, маҳалла ва ташкилотларда футбол бўйича мусобақалар мунтазам равишда ташкил этилади;

•  юқори иқтидорга эга бўлган ёш футболчилар танланади ва саралаб олиш (селекция) тизими тубдан такомиллаштирилади, уларни босқичма-босқич профессионал тайёргарликдан ўтказиб бориш орқали футболи ривожланаётган давлатларнинг етакчи клубларига “футболчилар экспорти”ни амалга ошириш тизими йўлга қўйилади;

•  футбол соҳасига хусусий инвестициялар кенг жалб этилади  ва улар рағбатлантирилади, футбол соҳаси бозор механизмлари асосида бошқарилади, футбол клублари хусусий секторга ўтказилади ҳамда улар орасида соғлом спорт рақобати муҳитини яратилади;

•  футбол мусобақалари томошабоплиги оширилади ҳамда футболни ривожлантиришнинг янги тизимини самарали йўлга қўйиш орқали “ўзбек футболи” бренди яратилади;

•  футбол соҳасида малакали мутахассислар тайёрланиб, қайта тайёрланади, малакаси оширилади, танлаб олинади ва ривожлантиришга илғор илмий-методик ва инновацион технологиялар жорий этилади;

•  футбол соҳасидаги норматив-ҳуқуқий база янада такомиллаштирилади, футбол инфратузилмаси моддий-техник жиҳатдан янада яхшиланади ҳамда халқаро талабларга мослаштирилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

29

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг