Ўзбекистонда футбол мусобақалари август ўртасигача тўхтатилди

Спорт

image

Ўзбекистонда футбол мусобақалари 15 августгача тўхтатилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси маълум қилди.

Бугун, 27 июль куни Ўзбекистон футбол ассоциацияси республикада карантин талаблари 15 августга қадар узайтирилганидан келиб чиқиб, мана шу муддат давомида футбол учрашувларини ўтказмаслик бўйича тавсия хатини тақдим этди. Яъни, терма жамоалар учун масъул ташкилот ҳам футболчилар саломатлиги масаласини биринчи планга олиб чиқди.

Ўз навбатида ЎзПФЛ ҳам мавжуд ҳолат, қолаверса, футболчи ва мураббийлар билан боғлиқ шароитлар, мамлакатимизда ҳукм сураётган карантин даври ҳамда ундаги мураккабликларни инобатга олиб, барча футбол мусобақаларини 15 августга қадар қолдирди.

“Мусобақанинг қай тариқа тикланиши, тақвим ва формат қай кўринишда бўлиши масаласига кейинроқ ойдинлик киритилади. ЎзПФЛ оғир шароитда барча юртдошларимизга сабр, матонат ва саломатлик тилайди”, дейилади ташкилот хабарида.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

26

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг