Ўзбекистонда футбол дарвозабони “калла қўйиб”, рақибининг бурнини синдирди (видео)
Спорт
−
04 Апрель
11285Ижтимоий тармоқларда футбол бўйича Ўзбекистон Про лигасининг 4-тури доирасида ўтказилган “Машъал” - “Шўртан” баҳсида жанжалли вазият юзага келгани ҳақида видео тарқалди.
Видеода “Шўртан” дарвозабони Шерзод Абдураимов боши билан “Машъал” футболчисига зарба бериб, рақибининг бурнини синдирганини кўриш мумкин.
Ҳолатни бевосита гувоҳи бўлган учрашув ҳаками эса Абдураимовга тўғридан тўғри қизил карточка кўрсатиб, уни майдондан четлатган.
Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси (ЎзПФЛ) QALAMPIR.UZ'га мазкур ҳолат бўйича тез орада расмий муносабат билдиришини маълум қилди.
Қайд этилишича, “Шўртан” дарвозабони Шерзод Абдураимов ўз вақтида “Турон” - “Нефтчи” ўйинидан сўнг ҳакамни калтаклагани учун бир йилга футболдан четлатилган. Дисквалификация муддати якунлангач посбон фаолиятини Ғузор клубида давом эттирмоқда.
LiveБарчаси