Ўзбекистонда февраль ойида қандай об-ҳаво кутилаётгани маълум қилинди
Жамият
−
31 Январь
73346Унга кўра, жорий йилнинг февраль ойи одатдагидан бироз илиқроқ бўлади. Ўртача ойлик ҳаво ҳарорати меъёр атрофида бўлиши кутилмоқда, баъзи жойларда меъёрдан 1-1,5 даражага юқори бўлиб, 2-4 даражани, шимолда -2/1 даражани, жанубда 6-8 даражани ташкил этади.
Ойнинг боши нисбатан совуқ бўлади. Биринчи беш кунликда ҳаво ҳарорати асосан кечалари -5/0 даража, кундуз кунлари 2-7 даража, баъзи жойларда -2/0 даражагача бўлади. Ёмғир ва қор кўринишидаги ёғингарчилик 1 февраль ва 4 февраль кунлари республиканинг марказий ва шарқий вилоятларида, 3 февралда жанубий вилоятларида бўлиб ўтади.
Иккинчи беш кунликда ҳарорат кечалари 0-5 даражагача, кундуз кунлари 8-13 даражагача кўтарилади. 7-8 февраль кунлари асосан ёмғир ёғиши мумкин.
Кейинчалик, ойнинг охиригача, ҳарорат кечаси 2-7 даражадан -7/-2 даражагача, кундуз кунлари 13-18 даражадан 2-7 даражагача, шимолда кечалари 0-5 даражадан -12/-7 даражагача, кундуз кунлари 11-16 даражадан 0-5 даражагача ўзгариб туради.
Февраль ойида ёғингарчилик миқдори меъёридан кам, баъзи жойларда меъёр атрофида бўлиши кутилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь