Ўзбекистонда февраль ойида инфляция қанчага ўсгани маълум бўлди
Жамият
−
01 Март 2021
3347Жорий йилнинг февраль ойида истеъмол секторидаги товарлар ва хизматлар ўртача 0,6 фоизга қимматлашди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси Ахборот хизмати хабар бермоқда.
Мълум қилинишича, жорий йилнинг дастлабки икки ойи давомида нархларнинг ўсиши 1,7 фоизни, ўртача ойлик ўсиш суръати эса 0,8 фоизни ташкил этган. Йиллик нисбатда ИНИ ўсиш суръати 11,4 фоизга етган.
Таққослаш учун, 2020 йилнинг февраль ойида товарлар ва хизматлар ой давомида ўртача 0,8 фоизга қимматлашган. Йил бошидан умумий ИНИ ўсиш суръати 1,4 фоизни, ўртача ойлик ўсиш суръати 0,7 фоизи ташкил этган.
2020 йилининг февралида йиллик умумий ИНИ 13,5 фоизга етган.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023