Турк разведкаси Ўзбекистонда FETO`нинг икки аъзосини қўлга олди. Улар террорчиларни молиялаштирган

Олам

image

Туркиянинг Миллий разведка ташкилоти Ўзбекистонда ўтказган операцияси натижасида Фатҳуллоҳчи Гулен ташкилотининг (FETO) қочқиндаги аъзолари Гурбуз Севилай ва Тамер Авжини қўлга олди. Турк ОАВ маълумотига кўра, улар Туркияга олиб кетилган.

Гурбуз Севилай Ироқ ва Суриядаги террорчи ташкилот PKK/KCK-PYD/YPG-SDG’ни ўқ-дори, ракета, антидрон, радар тизими ускуналари билан таъминлашда иштирок этгани айтилмоқда.

Туркия Мудофаа саноатида ишлаган Гурбуз Севилай 2016 йилги давлат тўнтаришидан кейин лавозимидан озод қилинган.

Гурбуз Севилай Ўзбекистондан туриб FETO’чиларга моддий ёрдам кўрсатиб келган. У Туркияда давлат ташкилотларига сиздирилган ташкилот аъзоларининг илтимоси билан хориждаги ноқонуний савдоларни амалга оширган. Буни Украина ва Қирғизистонда очган фирмалари орқали амалга оширгани аниқланган.

Тамер Авжи эса ташкилотга янги аъзолар топиш ва уларни жойлаштириш билан шуғулланган. У шунингдек, FETO’га алоқадор компаниларда ҳам ишлаган.


Мақола муаллифи

Теглар

FETO

Баҳолаганлар

1893

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made

Мавзуга доир янгиликлар