“UzAuto Motors” Equinox етказиб беришни тўхтатади
Жамият
−
05 Февраль 2021
10097Chevrolet Equinox’нинг ҳозирги авлоди ишлаб чиқарилиши тўхтатилади. Шу муносабат билан Ўзбекистонда ушбу автомобиль моделини етказиб бериш бўйича шартномалар олиш учун аризаларни расмийлаштириш ҳам тўхтатилган. Бу ҳақда UzAuto Motors компанияси маълум қилди.
Ушбу автомобиль ҳозирги авлодининг ишлаб чиқарилиши тўхтатилишига сабаб қилиб моделлар қаторини янгилаш стратегияси кўрсатилган.
Хабарга кўра, UzAuto Motors АЖ компанияси дилерлик ташкилотлари билан биргаликда мижозлар олдидаги мажбуриятларининг тўлиқ бажарилишини ва Chevrolet Equinox автомобилларини ҳарид қилиш учун аввалдан шартнома тузган сўнгги мижозларга тўлиқ етказиб берилишини таъминлайди.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023