Ўзбекистонда энг юқори ойликни қайси соҳа вакиллари олади?
Жамият
−
26 Июль 2021
57867Ўзбекистонда 2021 йилнинг январь-июнь ойларида ўртача ойлик иш ҳақи 2 миллион 971 минг сўмни ташкил қилмоқда. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси ҳисобитида сўз боради.
Маълум қилинишича, ўртача ойлик иш ҳақининг энг юқори даражаси молиявий ва суғурта иқтисодий фаолиятида — 7 миллион 111 минг сўм, ёки республика кўрсаткичидан (2 млн 971 минг сўм) 2,4 баробар юқори эканлиги, аксинча энг ками эса соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш фаолиятида — 2 миллион 49 минг сўм, ёки республика ўртача ойлик иш ҳақининг (2 млн 971 минг сўм) 69 фоизига тенг.
Қайд этиш керакки, энг юқори иш ҳақи Тошкент шаҳрига тўғри келади — 4 миллион 549 минг сўм (2020 йилда — 3 млн 655 минг сўм). Пойтахтдан кейинги ўринларда Навоий вилояти — 3 768 минг сўм (2020 йилда — 3 млн 372 минг сўм) ва Тошкент вилояти — 3 110 минг сўм (2020 йилда — 2 млн 708 минг сўм).
Маълумот ўрнида, юқоридаги кўрсаткичлар 2021 йил январь-июнь ойларида юридик шахс мақомига эга бўлган корхона ва ташкилотларда ишловчи ходимларнинг ўртача ойлик иш ҳақи тўғрисида эди. Қишлоқ хўжалиги ва кичик тадбиркорлик субъектларида ишловчи ходимларнинг ўртача ойлик иш ҳақи юқорида акс этмаган.
LiveБарчаси