Ўзбекистонда энг йирик пора $2 млн экани рад этилди

Жамият

image

Кеча, 20 июнь куни Коррупцияга қарши курашиш агентлиги матбуот котиби Дурдона Очилова брифингда Ўзбекистонда энг кўп пора миқдори 2 миллион долларни, энг ками 50 долларни, ўртача пора миқдори эса 8 065 доллар ёки 3,92 млн сўмни ташкил қилиши ҳақида маълумот берган эди.

Аммо, кейинчалик агентлик мазкур хабардаги маълумотларни тақдим этишда техник хатоликка йўл қўйилганлиги маълум қилди.

Унга кўра, аслида пора олиш жиноятлари бўйича $500 минг ва 113,7 миллион сўм олинган бўлиб, 62 та ҳолатда (ўртача $8 065) АҚШ долларида, 29 та ҳолатда (ўртача 3,92 млн сўм) сўмда олинган.

Энг кўп пора миқдори дастлаб эълон қилинганидан 10 баравар кам, яъни 200 минг долларни, энг кам пора миқдори 50 долларни ташкил этган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

503

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг