Ўзбекистонда энг кўп тўй қайси ҳудудда ўтказиляпти?

Жамият

image
0:00
0:00
download

Жорий йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистон бўйича жами 108 934 та никоҳ ҳолатлари қайд этилган. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 10 062 тага кам, дея хабар берди Давлат статистика қўмитаси.

Ҳудудлар кесимида тузилган никоҳлар сони бўйича Самарқанд (11 513 та), Фарғона (10 792 та) ва Қашқадарё (10 798 та) вилоятлари етакчилик қилмоқда.

Шунингдек, Сурхондарё вилоятида – 9 573 та, Тошкент шаҳрида – 9 315 та, Тошкент вилоятида – 9 040 та, Андижон вилоятида – 8 999 та, Хоразм вилояти – 8 074 та, Қорақалпоғистонда – 7 314 та ва Наманган вилоятида 7 054 та никоҳ қайд этилган.

Статқўмга кўра, республика бўйича Бухоро вилояти – 6 531 та, Жиззах вилояти – 4 148 та, Навоий вилояти – 3 039 та ва Сирдарё вилояти – 2 744 та нисбатан камроқ никоҳ ҳолатлари рўйхатдан ўтказилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

1287

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг