Ўзбекистонда энг арзон ош қаерда сотилаётгани айтилди 

Жамият

image

Тошкент шаҳрида 1 порция ош 26 300 сўмга баҳоланмоқда. Ушбу нарх Ўзбекистондаги энг қиммат кўрсаткич ҳисобланади. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.

Икки ўриндаги энг қиммат ош Самарқанд вилоятида сотилмоқда. Самарқандликлар 1 порция ош учун 24 700 сўм тўлашларига тўғри келади.

Нарх бўйича кучли учликни Жиззах вилояти якунлаб берган. Жиззахда 1 порция ош 22 300 сўмга баҳоланади.

Энг арзон ош Наманган вилоятида сотилади. Наманганликлар ошнинг 1 порцияси учун 15 000 сўм тўлайди.

Ўзбекистон ҳудудидаги ош нархлари билан танишинг:

•  Қорақалпоғистон – 18 000 сўм; 

•  Андижон вилояти – 20 800 сўм;  

•  Бухоро вилояти – 21 300 сўм;  

•  Жиззах вилояти –22 300 сўм;

•  Қашқадарё вилояти – 20 300 сўм;

•  Навоий вилояти – 19 500 сўм; 

•  Наманган вилояти – 15 000 сўм;   

•  Самарқанд вилояти – 24 700 сўм;

•  Сурхондарё вилояти – 20 000 сўм;

•  Сирдарё вилояти – 20 700 сўм;  

•  Тошкент вилояти – 21 500 сўм;

•  Фарғона вилояти – 18 300 сўм;

•  Хоразм вилояти – 21 400 сўм;

•  Тошкент шаҳри – 26 300 сўм.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

379

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг