Ўзбекистонда энди автомобиль эгаси барча қоидабузарлик учун жавобгар бўлмайди

Жамият

image

Ўзбекистонда энди автомобиль эгаси камералар томонидан қайд этилган барча йўл ҳаракати қоидабузарликлари учун жавобгар бўлмаслиги мумкин. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.  

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартиришлар киритиш таклиф этилмоқда.

Унга кўра, йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун автомобиль эгаси эмас, балки бевосита уни бошқараётган шахс жавобгарликка тортилади.

Ушбу лойиҳа муҳокамаси жорий йилнинг 26 сентябрига қадар давом этади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳар ҳокимияти томонидан Австриянинг “Glans Gresselchaft Tashkent” номли корхонасига тегишли йўл чизиқларига риоя қилмаслик, тезликни ошириш, уяли телефондан фойдаланиш, хавфсизлик камаридан фойдаланмаслик ва бошқа қоидабузарликларни қайд этиш имкониятига эга интеллектуал фото видеони қайд этиш камералари Навоий кўчасида ўрнатилганлиги ҳақда берган эдик.  


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг