Ўзбекистонда эмлаш кўрсаткичи 100 минг дозадан ошган ҳудудлар 7 та бўлди
Жамият
−
19 Май 2021
2293Кеча, 18 майда Ўзбекистон ҳудудлари бўйлаб 65 551 доза COVID-19 га қарши вакцина қўлланилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, улардан:
- 1-босқич эмланганлар 15 894 нафарни;
- 2-босқичда эмланганлар 49 657 нафарни ташкил қилди.
Айни кунгача ўзбекистонда жами 1 млн 412 312 доза вакцинадан фойдаланилган.
Улардан:
- 1-босқич эмланганлар 1 млн 125 995 нафарни;
- 2-босқичда эмланганлар 286 317 нафарни ташкил қилди.
18 май кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
- Андижон вилояти (11 702 доза);
- Фарғона вилояти (9729 доза);
- Наманган вилояти (8148 доза) банд қилди.
Коронавирусга қарши жами эмлашлар сони:
- Фарғона вилоятида 191 014 доза;
- Андижон вилоятида 177 190 доза;
- Наманган вилоятида 154 771 доза;
- Самарқанд вилоятида 138 227 доза;
- Тошкент шаҳрида 102 849 доза;
- Қашқадарё вилоятида 101 526 доза;
- Сурхондарё вилоятида 100 406 дозани ташкил қилмоқда.
Эмлаш жараёнлари давом этади.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023