Ўзбекистонда электрон виза бериш вақтинча тўхтатилди

Жамият

image

Кеча, 6 сентябрдан бошлаб “e-visa.gov.uz” тизимида профилактика ишлари ўтказилиши муносабати билан электрон виза расмийлаштириш вақтинчалик тўхтатилди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди. 

Маълумот учун, электрон виза бериш тартиби 2018 йилда жорий этилган эди. Шундан сўнг, Ўзбекистонга кириш визасини олиш учун мамлакатнинг дипломатик ваколатхоналари ёки консуллик идораларига расмий мурожаат қилиш эҳтиёж қолмаган.

Электрон виза 30 кун муддатга Ўзбекистон ҳудудида бўлиш ҳуқуқини беради ва ундан тақдим этилган кундан бошлаб 90 кун муддатгача фойдаланиш мумкин. 

Тартибга кўра, электрон визани расмийлаштириш учун мурожаатлар 2 кун ичида кўриб чиқилади. Ушбу виза хориж фуқаросининг электрон манзилига жўнатилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

219

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг