Ўзбекистонда электр автомобиллардан божлар яна олиб ташланди
Жамият
−
12 Декабрь 2019
16494Ўзбекистонга электр автобуслар, юк машиналари ва мотоцикллар олиб кириш учун нол фоизли божхона божи ўрнатилди. Бу Ўзбекистон Президентининг 9 декабрдаги “Йўл соҳасини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгилаб қўйилган.
Аввал мазкур транспорт воситаларига нисбатан двигатель ҳажмига ва бошқа кўрсаткичларига боғлиқ равишда мураккаб божхона божи ставкаси қўлланилган.
Шунингдек, Ўзбекистонга олиб кириладиган электр автомобиллари ҳам қайтадан божхона божидан озод қилинди. Фуқаро фақатгина божхона расмийлаштируви учун тўловни ва ҚҚСни тўлаш керак бўлади, холос.
Маълумот учун, жорий йил бошидан электромобиллар импорти божхона божидан, ёздан буён эса акциз солиғидан озод қилинган эди. Бироқ 2019 йилнинг октябрь ойида чиққан Президент қарорига асосан 2020 йил 1 январдан бошлаб электромобиллар импорти учун 10 фоизли божхона божи жорий қилинган эди.
LiveБарчаси