Ўзбекистонда долларнинг расмий курси яна ошди
Жамият
−
05 июл 2024 24725 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 8 июль куни амалда бўладиган қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 3,67 сўмга ошди ва 12 603,72 сўмни ташкил қилди.
Евро курси ҳам 40,52 сўмга юқорилаб, 13 646,05 сўм этиб белгиланди.
Россия рубли 0,04 сўмга ошиб, 143,21 сўмни ташкил этди.