Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ошди
Жамият
−
16:05
4320Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 18 ноябрь куни амалда бўладиган қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 12,17 сўмга ошди ва 12 812,30 сўмни ташкил қилди.
Евро курси ҳам 65,33 сўмга кўтарилиб, 13 532,35 сўм этиб белгиланди.
Россия рубли эса 0,65 сўмга тушиб, 128,37 сўмни ташкил этди.