Ўзбекистонда доллар, евро ва рублнинг расмий курси кўтарилди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади.

Унга кўра, эртага, 11 августдан эътиборан валюталар курси қуйидагича:

1 АҚШ доллари 10 231 сўм 71 тийинни ташкил этиб, ўтган ҳафтадаги курсга нисбатан 21 сўм 85 тийинга қимматлаган.

1 евро курси 12 059 сўм 9 тийинга баҳоланиб, 38 сўмга қимматлашди.

Рубль курси ўтган ҳафтага нисбатан 1 сўм 19 тийинга қимматлашди. Хусусан, 1 рубль 138 сўм 65 тийин этиб белгиланган. 

Валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмайди.

Бугундан тижорат банклари бир АҚШ долларининг олди-сотдисини 10200-10280 сўм коридорида таклиф қилишни бошлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Марказий банк валюталар курси

Баҳолаганлар

326

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг