Ўзбекистонда доллар, евро ва рубль курси кўтарилди
Жамият
−
26 Апрель 2021 4380 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади.
Унга кўра, эртага, 27 апрелидан эътиборан валюталар курси қуйидагича:
1 АҚШ доллари 10 548 сўм 18 тийинни ташкил этиб, аввалги курсга нисбатан 8 сўм 66 тийинга қимматлади.
1 евро курси 12 760 сўм 13 тийинга баҳоланиб, 51 сўм 58 тийинга қимматлади.
Рубль курси кечагига нисбатан 63 тийинга қимматлади. Хусусан, 1 рубль 140 сўм 81 тийин этиб белгиланган.
Валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмайди.
Сардор Тўланбоев
Live
Барчаси