Ўзбекистонда доллар, рубль, евро нархи бирдан кўтарилди
Жамият
−
23 Ноябрь 2020 21484 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади.
Унга кўра, эртага, 24 ноябрдан эътиборан валюталар курси қуйидагича:
1 АҚШ доллари 10 414 сўм ,86 тийинни ташкил этиб, ўтган ҳафтадаги курсга нисбатан 23 сўм 93 тийинга қимматлашди.
1 евро курси 12 344 сўм 73 тийинга баҳоланиб, 50 сўм 18 тийинга қимматлади.
Рубль курси ўтган ҳафтага нисбатан 2 сўм 35 тийинга кўтарилди. Хусусан, 1 рубль 136 сўм 69 тийин этиб белгиланган.
Валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмайди.
Live
БарчасиСирдарёда сохта МИБ ходими қўлга тушди
16 Апрель