Ўзбекистонда доллар курси яна ошди
Жамият
−
02 Август 2022
22611Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан эртага 3 август куни амалда бўладиган қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 19,05 сўмга кўтарилиб, 10 960,12 сўмни ташкил қилди.
Евро эса сўмга нисбатан қадрсизланди. Хусусан, 1 евро 8,94 сўмга арзонлашиб, 11 220,97 сўм этиб белгиланди.
Россия рублининг курси 6,88 сўмга ошиб, 182,229 сўмни ташкил этди.