Ўзбекистонда доллар курси пастлади
Жамият
−
27 Август 2024 7903 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 28 август куни амалда бўладиган қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 17,46 сўмга тушди ва 12 652,19 сўмни ташкил қилди.
Шу билан бирга евро курси ҳам 27,10 сўмга пастлаб, 14 131,23 сўм этиб белгиланди.
Россия рубли эса 0,41 сўмга юқорилаб, 138,41 сўмни ташкил этди.