Ўзбекистонда доллар курси арзонлади
Жамият
−
07 Октябрь 2019 10840 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан 8 октябрдан амалда бўлувчи янги қийматини белгилади.
Унга кўра, 1 АҚШ доллари 9433,34 сўмга тенг бўлиб, ўтган ҳафтадагига нисбатан 13,31 сўмга арзонлашди.
1 евро курси эса 21,28 сўмга қимматлаб, 10354,03 сўмни ташкил этди.
Рубль курсининг қиймати ҳам 0,44 сўмга арзонлашиб, 1 рубль 145,75 сўмга тенг бўлиб турибди.
Маълумот учун, валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмайди.
Live
Барчаси