Ўзбекистонда “Disney”нинг Марказий Осиёдаги ваколатхонаси очилиши кутилмоқда

Жамият

image

Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева бугун, 19 декабрь куни “The Walt Disney Company” компаниясининг вице-президенти, “Эмми” мукофотининг 7 карра совриндори Ҳайма Вашингтон билан учрашди. Бу ҳақда Мирзиёева ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.

“Мақсадимиз — Ўзбекистон пойтахтини болалар контенти ишлаб чиқариш бўйича минтақавий марказга айлантириш”, деб ёзди Саида Мирзиёева.

Қайд этилишича, Ўзбекистон Голливуд мутахассислари билан ҳамкорликда аниматорлар, режиссёрлар ва сценарийнависларнинг янги авлодини тайёрламоқчи. Ҳайма Вашингтон Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларга қизиқиш билдирган ҳамда барча ташаббусларни қўллаб-қувватлашга тайёр эканини айтган.

Шунингдек, Ўзбекистонда “Disney”нинг Марказий Осиёдаги ваколатхонасини очиш ва контенти тўлиқ ўзбек тилидаги телеканал ташкил этишга қизиқиш билдирилган.

Муҳим лойиҳалар қаторида халқаро компаниялар учун имтиёзли шароитлар яратиладиган “Cinema Park” креатив паркини ташкил этиш, шунингдек, келгусида минтақа туризми учун янги драйверга айланадиган “Disneyland” тематик боғини барпо этиш ғояси ҳам бор.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил 15 май куни Президент Шавкат Мирзиёев қарори билан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги қошида Болалар контентини ривожлантириш маркази ташкил этилган ва унга директор этиб таниқли режиссёр Жаҳонгир Аҳмедов тайинланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Саида Мирзиёева Disney

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг