Ўзбекистонда давлат хизматчилари қайси касалликлардан азият чекаётгани айтилди
Жамият
−
08 Март 2023
10632Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда ҳокимликлар билан ҳамкорликда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва барча ҳокимликларда фаолият юритаётган жами 5 744 нафар давлат фуқаролик хизматчилари тиббий кўрикдан ўтказилди.
Қайд этилишича, давлат хизматчиларини дастлабки тиббий кўрикдан ўтказишнинг биринчи босқичи жорий йилнинг 20 февралига қадар давом этган.
Хизматчилар 10 дан ортиқ турдаги бирламчи тиббий кўрикдан ўтказилган.
Тиббиёт ходимларининг хулосасига кўра, ҳокимлик ходимлари ўртасида овқат ҳазм қилиш органлари (сурункали гастрит), юрак қон томир (артериал гипертония), асаб тизими (остеохондроз), кўз ва эндокрин (қандли диабет ва семизлик) билан боғлиқ касалликлар аниқланган.
Шунингдек, агентлик томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига касаллик аниқланган ходимларга даволаниши учун барча зарур шарт-шароитларни яратиш чораларини кўриш бўйича тегишли кўрсатмалар юборилган.
Маълумот учун, “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонунда давлат фуқаролик хизматчисига тиббий хизмат кўрсатиш ижтимоий ҳимоя чораси сифатида кафолатланган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь