Ўзбекистонда дастлаб 4,1 млндан ортиқ киши эмланади. Булар кимлар?

Жамият

image

Ўзбекистонда коронавирусга қарши эмлаш жараёнига 3138 та эмлаш пунктлари, 862 та мобил бригадалар (ҳар бирида 1 нафар оилавий шифокор, 1 нафар вакцинатор ва 1 нафар муолажа ҳамшираси) жалб этилган. Бу ҳақда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати мутахассиси Вазира Муталова маълум қилди.

Ўзбекистонда жами эмланадиган аҳоли сони 4 млн 112 минг 668 нафар, шундан:

•    65-74 ёшгача бўлган қариялар 1 млн 85 минг 797 нафар;
•    75 ёшдан 84 ёшгача бўлган кексалар 388 минг 686 нафар;
•    85 ёш ва ундан юқори кексалар 139 минг 280 нафар;
•    тиббиёт ходимлари 447 минг 976 нафар;
•    сурункали касалликлари бор аҳоли (18-65 ёш) 888 минг 190 нафар;
•    мактаб ўқитувчилари 689 минг 383 нафар;
•    мактабгача таълим муассасаси ходимлари 223 минг 426 нафар;
•    Қуролли Кучлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари 180 минг нафар.

Ушбу контингент ўзлари жойлашган ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларида ташкил этилган эмлаш хоналарида эмланади.

Аввалроқ, Ўзбекистонда алоҳида тоифаларни коронавирусга қарши эмлаш март ойининг ўрталаридан бошланиши ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

459

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг