Ўзбекистонда дам олиш кунлари об-ҳаво қандай бўлади?
Бу қизиқ
−
20 Март
10262Ўзгидромет дам олиш кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Қайд этилишича, Ўзбекистон ҳудудига 20-22 март кунлари нам Ўрта ер денгизи ҳавоси кириб келади. Республика бўйича вақти-вақти билан ёмғир ёғади, 20-21 март кунлари баъзи жойларда кучли бўлади, айрим жойларда момақалдироқ бўлиши мумкин.
Бугун 20 мартда республиканинг кўпчилик ҳудудларида жуда илиқ об-ҳаво сақланиб туради. Ҳаво ҳарорати 19-24 даража илиқ атрофида, жанубда ҳарорат 27-29 даражагача етади.
21-22 март кунлари ҳарорат аста-секин пасаяди, 22 март кунига келиб 10-15 даража бўлади.
20-21 мартда баъзи жойларда шамол тезлиги 25-28 м/с гача кучайиши кутилмоқда, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
23-24 март кунлари Ўзбекистоннинг барча ҳудудида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳарорат кечалари салқинроқ 5-8 даража илиқ атрофида бўлади, кундуз кунлари эса ҳарорат яна кўтарила бошлайди ва 17-20 даража илиқни, баъзи жойларда 22 даража илиққача бўлади.
Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида 20-22 март кунлари сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Тоғларда қор кўчиши хавфи сақланиб туради.
Тошкент шаҳрида 20 мартда кечга томон ва 21-22 март кунлари вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин.
21 мартда шамол тезлиги 15-17 м/с гача кучайиши мумкин.
Шунингдек, ҳарорат бугун кундузи 21-23 даража, 21 мартда 15-17 даража, 22 мартда 12-14 даража илиқ бўлади. Ҳарорат асосан кечалари 9-12 даража бўлади.
23-24 март кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечалари 6-8 даража, кундуз кунлари 17-20 даража бўлади.
Райҳона Улканбоева
LiveБарчаси