Ўзбекистонда дам олиш кунлари баҳордек ўтади

Жамият

image

Келаётган дам олиш кунлари Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати 17 дан 20 даражагача иссиқ бўлади. Бу ҳақда бугун, 7 февраль куни Ўзгидромет матбуот хизматида хабар берилди.

Деярли бутун Ўзбекистон ҳудудида ушбу ҳарорат сақланиб қолади, бу эса шу даврдаги ўртача кўрсаткичдан 10−12 даражага юқори. Фақат Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида 9 февраль куни ҳарорат 3−8 даражагача тушади.

Республикада шамолнинг тезлиги 15−20 м / с гача кучайиши кутилмоқда. 9 февраль, якшанба куни Ўзбекистоннинг шимоли-ғарбида ёмғир ёғади. Шуниндек Тошкентда, кечқурун ёмғир ёғади. Фарғона водийсида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 7 февралдан бошлаб Ўзбекистонда ҳароратнинг кўтарилиши Ўрта Ер денгизи минтақасида циклон ҳосил қилган иссиқ, қуруқ ҳаво келиши билан боғлиқ.

Нуруллоҳ Шарипов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

39

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг